«Бёрнли» бош мураббийи Скотт Паркер лавозимини тарк этди.
Клуб расмий сайтида берилган хабарга кўра, томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни якунлашга қарор қилган. Бу қарор жамоанинг АПЛдан тушиб кетгани тасдиқлангач қабул қилинган.
Қайд этилишича, Паркер «Бёрнли»ни 2024/25 йилги мавсумда Чемпионшипдан АПЛга олиб чиққан. Ўша кампанияда жамоа 33 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этиб, 30 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаган.
Клуб баёнотида мутахассисга профессионал фаолияти ва қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилган.
Маълумот учун, мавсум якунига қадар жамоани вақтинча Майк Жексон бошқаради. «Бёрнли» навбатдаги баҳсини «Лидс»га қарши сафарда ўтказади.