Live
1
Ўзбек

Боуэнга АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда

Футбол
12 май, 09:42
«Ливерпул» футболчини Салоҳ ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Боуэнга АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Вест Ҳэм» сардори Жаррод Боуэн ёзги трансфер ойнаси олдидан бир нечта АПЛ клублари диққат марказига тушди. Daily Mail маълумотига кўра, футболчининг вазиятини «Ливерпул», «Нюкасл» ва «Эвертон» кузатиб бормоқда.

29 ёшли ҳужумчи сўнгги йилларда Лондон клубининг етакчисига айланди. У кетма-кет тўрт мавсум давомида жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб келмоқда. Шунингдек, айнан Боуэннинг голи «Вест Ҳэм»га Конференциялар лигаси финалидаги ғалабани тақдим этганди.

Манбага кўра, «Ливерпул»нинг қизиқиши энг жиддий ҳисобланмоқда. Мерсисайдликлар футболчини Муҳаммад Салоҳ кетганидан кейин ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрмоқда. Клуб раҳбариятини Боуэннинг АПЛдаги тажрибаси, универсаллиги ва тўпсиз ҳаракатдаги фойдали ўйини жалб қилмоқда.

Трансфер суммаси тахминан 69 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шунингдек, «Нюкасл» бош мураббийи Эдди Ҳау ҳам Боуэнни ўз услубига мос футболчи деб ҳисобламоқда. Айниқса, Энтони Гордон ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги сабаб «қарғалар» ушбу вариантни жиддий кўриб чиқмоқда.

«Эвертон» ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. Ливерпулликлар бош мураббийи Давид Мойес Боуэн билан яхши таниш — айнан шотландиялик мутахассис уни 2020 йилда «Ҳалл Сити»дан «Вест Ҳэм»га олиб келганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вест Ҳэм Вест Ҳэм
  • Ливерпул Ливерпул
  • Нюкасл Нюкасл
  • Эвертон Эвертон
Бугунги янгиликлар