Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Раул Асенсио ёзги трансфер ойнасида сотилиши мумкин. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар берди.
Испаниялик футболчини харид қилишга «Бешиктош» қизиқиш билдирмоқда. Туркияликлар «қаймоқранглилар» тарбияланувчиси учун 20 миллион евро сарфлашга тайёр эканини билдирган.
Transfermarkt порталига кўра, Раулнинг трансфер нархи 25 миллион еврони ташкил қилади. Бу мавсум 23 ёшли ҳимоячи мадридликлар сафида 31 ўйин ўтказиб, 2 гол урган ва 1 ассист қайд этган.
Аввалроқ «Реал» Моуриниони клубга қайтариш жараёнини бошлагани маълум қилинганди.