«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, англиялик 25 ёшли футболчига «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Каталония клуби Фоденнинг «Манчестер Сити»даги келажаги ноаниқлиги туфайли уни нисбатан арзонроқ нархда ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Шунингдек, футболчига «Милан» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Италияликлар аллақачон Фоденнинг агенти билан музокарага киришган.
Маълумот учун, Фил «шаҳарликлар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.