Бугун
6
Ўзбек

«Аякс» Арне Слот билан дастлабки музокараларни бошлади

Футбол
5 май, 07:41
Амстердамликлар янги мураббий вариантларини кўриб чиқмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Аякс» Арне Слот билан дастлабки музокараларни бошлади
Foto: Getty Images

«Аякс» раҳбарияти «Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот билан дастлабки музокараларни ўтказди. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

Манбага кўра, Амстердам клуби нидерландиялик мутахассисни жамоа бошқарувига олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Агар Слот мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этса, у асосий номзодлардан бирига айланиши мумкин.

Ҳозирча мураббийнинг мерсисайдликларни тарк этиши бўйича расмий маълумот йўқ. Бироқ агар жамоа кейинги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, клуб раҳбарияти Слот билан хайрлашиши эҳтимоли мавжуд.

Айни пайтда «Аякс»ни Оскар Гарcия бошқармоқда, бироқ унинг тайинлови вақтинчалик қарор сифатида баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Арне Слотнинг «Ливерпул» билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Мерсисайдликлар 35-турдан сўнг АПЛ жадвалида 58 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Аякс Аякс
Бугунги янгиликлар