«Астон Вилла» Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали футбол эксперти Жейми Каррагер устидан судга мурожаат қилиш ниятида эканини маълум қилди. Клуб бунга мутахассиснинг жамоа ва унинг мухлислари шаънига айтган ҳақоратли сўзларини сабаб қилиб кўрсатмоқда.
«Астон Вилла» инглиз ва Европа футболидаги юксалишимизга ҳеч ким халақит беришига йўл қўймайди», — дейилади клуб баёнотида.
Аввалроқ Каррагер «Астон Вилла» ҳеч қачон «Манчестер Юнайтед» даражасига чиқа олмаслигини айтганди. Шунингдек, жонли эфир вақтида у бирмингемлик клуб мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, улардан жим туришни талаб қилган.
Маълумот учун, Унаи Эмери бошқарувидаги «Астон Вилла» Англия чемпионатининг саккиз туридан сўнг 11 очко жамғарган ва турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Манчестер Сити»дан 10 очко ортда қолган.
Эслатиб ўтамиз, Каррагер фаолиятини якунлаганидан сўнг футбол эксперти сифатида ишламоқда.