Бугун
2
Ўзбек

«Арсенал» ва «Челси» Тиагога қизиқиш билдирмоқда

Футбол
3 май, 06:32
Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Арсенал» ва «Челси» Тиагога қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Челси» ва «Арсенал» клублари «Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тиагога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скиранинг хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клублари бразилиялик 24 ёшли форварднинг бу мавсумдаги сермаҳсул ўйинига юқори баҳо берган.

Тиаго бу мавсумда «асалари» сафида барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол уришга ва битта самарали узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

«Брентфорд» раҳбарияти агар трансфер суммаси 71 миллион фунт стерлингдан (81,6 миллион евро) ошса, футболчини сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Игор «Брентфорд» сафига 2024 йилнинг июл ойида келиб қўшилган эди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брентфорд Брентфорд
  • Челси Челси
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар