Андре-Франк Замбо Ангиссанинг келажаги трансфер миш-мишлари марказида қолмоқда. Сўнгги вақтларда камерунлик футболчининг январ ойидаёқ «Наполи»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида кўп гапирилмоқда.
Шунингдек, яримҳимоячининг Италияга кўчиб ўтишидан аввал тўп тепган «Марсел»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар ҳам пайдо бўлди.
Бироқ Франциянинг Footmercato нашри тарқатган маълумотларга кўра, вазият Италия матбуотида тасвирланаётганидан фарқ қилади. Манбанинг хабар беришича, Ангисса «Наполи» билан биргаликда эришмоқчи бўлган мақсадларига тўлиқ эътибор қаратган.
Футболчи мавсум ўртасида жамоани тарк этиш ниятида эмас. Шу сабабли унинг январ ойидаги трансфери ҳақидаги хабарлар ҳозирча тасдиқланмаган.