Live
4
Ўзбек

«Андижон» уч нафар собиқ мураббий олдидаги қарздорлик сабаб жаримага тортилди

Футбол
28 ноябр, 05:20
Клуб 10 декабрга қадар қарзларини бартараф этмаса, унга нисбатан оғирроқ санкциялар қўлланиши мумкин.
«Андижон» уч нафар собиқ мураббий олдидаги қарздорлик сабаб жаримага тортилди
Foto: PFL

«Андижон» собиқ мураббийлари Григорий Колосовский, Павел Синелников ва Денис Тойменсов олдидаги қарздорликни ўз вақтида бартараф этмагани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорида маълум қилинди.

Қўмита қарорига кўра, клуб 10 декабрга қадар юқорида номлари келтирилган мутахассислар олдидаги қарзларини тўлаши керак.

Акс ҳолда, «Андижон»га нисбатан янада оғирроқ санкциялар қўллаш масаласи кўриб чиқилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
Бугунги янгиликлар