Австрия миллий жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба расман «Удинезе» футболчисига айланди. Бу ҳақда Италия клубининг расмий сайти хабар берди.
34 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2027 йил 30 июнгача амал қиладиган шартнома имзолади. Алаба «Удинезе» сафига Мадриднинг «Реал» клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилди.
«Фаолиятим давомида кўплаб ютуқларга эришдим, аммо бир нарса ўзгармади: мен яна ғалаба қозонишни хоҳлайман. Ҳали ҳам катта амбицияларга эгаман ва А Серияда энг юқори даражада ўйнашни истайман», — деди Алаба шартнома имзолаганидан сўнг.
Алаба фаолияти давомида «Бавария» сафида ҳам узоқ йиллар тўп тепган. Мюнхен клуби билан у кўплаб совринларни қўлга киритган, кейинчалик эса «Реал» таркибида фаолиятини давом эттирган.
Маълумот учун, «Удинезе» ушбу мавсум А Сериянинг дастлабки беш турида 4 очко жамғарган ва турнир жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади