«Фиорентина» ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилди. Мезбонлар фаворит сифатида кўрилганига қарамай, баҳсда ҳисоб очилмади ва жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлди.
Мазкур натижадан кейин «Фиорентина» 38 очко билан 15-ўринда бормоқда. «Женоа» эса 41 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.
А Серия. 36-тур
Фиорентина — Женоа 0:0
Параллел баҳсда «Кремонезе» ўз майдонида «Пиза»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар сафида Жейми Варди, Федерико Бонацоли ва Давид Окереке голларга муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин «Кремонезе» 31 очко билан 18-ўринга кўтарилди. «Пиза» эса 18 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолмоқда.
А Серия. 36-тур
Кремонезе — Пиза 3:0
Голлар: Варди 31, Бонацоли 51, Окереке 86.