Live
9
Ўзбек

А Cерия. «Парма» меҳмонда «Удинезе»дан устун келди

Футбол
18 апрел, 11:13
Мезбонлар минимал ҳисобда имкониятни бой берди.
А Cерия. «Парма» меҳмонда «Удинезе»дан устун келди
Foto: Getty Images

Италия А Серияси 33-тури доирасида «Удинезе» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Биринчи бўлимда жамоалар гол ура олмади. Танаффусдан кейин эса баҳс тақдири ҳал бўлди — Неста Элфеж Габриел Стрефетса узатмасидан сўнг ягона голга муаллифлик қилди.

Ушбу натижадан сўнг «Парма» очколарини 39 тага етказиб, турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилди. «Удинезе» эса 43 очко билан 11-поғонада қолди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада «Удинезе» сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

А Серия. 33-тур
Удинезе – Парма 0:1
Гол: Элфеж 46

Удинезе: Окое, Кристенсен (Млачич, 81), Кабаселле, Соле, Эҳизибуэ (Саррага, 73), Пётровски (Гейе, 64), Карлстрем, Камара (Арисала, 64), Эккеленкамп (Букса, 73), Атта, Заниоло.
Парма: Сузуки, Чиркати, Троило, Ндиайе (Бричги, 75), Дел Прато, Бернабе (Ондрейка, 66), Кейта, Николюсси Кавилиа (Эстевес, 72), Валери, Пеллегрино (Элфеж, 46), Стрефетса (Ордонез, 66).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Удинезе Удинезе
  • Парма Парма
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар