Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши баҳслари давом этмоқда.
B гуруҳида Швейцария ўз майдонида Словенияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.
Мурат Якин жамоаси 1-турда Косовони (4:0) ҳам аяб ўтирмаганди.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа
B гуруҳи. 2-тур
Швейцария — Словения 3:0
8 сентябр. Базел. «Санкт-Якоб Парк»
Голлар: Элведи 18, Эмболо 33, Ндойе 38.
Ўйиндаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг: