Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралаш баҳслари давом этмоқда.
I гуруҳи етакчиси Норвегия ўз уйида Молдовани қабул қилиб, 11 та гол урди. Ҳоланд пента-трикка эришган бўлса, захирадан тушган Осгор покер қайд этди.
Викинглар 100 фоизлик кўрсаткич билан пешқадамлик қилишмоқда.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа
I гуруҳи. 6-тур
Норвегия - Молдова 11:1
9 сентябр. Ослo. «Ullevaal Stadion»
Голлар: Ҳорн (6), Ҳоланд (11, 36, 43, 52, 83), Эдегор (45+1), Осгор (67, 76, пен. 79, 90+1) — Остигард (74, автогол).
Ўйиндаги хавфли вазиятлар ва голларни томоша қилинг: