Live
2
Ўзбек

Ўзбекистонлик ёш юнон-рум курашчилар U-15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида биринчи бўлишди

Бошқа спортлар
28 июн, 12:20
Паттая шаҳрида ёшлар тоифасидаги қитъа чемпионатига старт берилди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ўзбекистонлик ёш юнон-рум курашчилар U-15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Foto: United World Wrestling

Таиланднинг Паттая шаҳрида U-15 ва U-20 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатига старт берилди.

Дастлаб мусобақада U-15 ёш тоифасида юнон-рум кураши баҳслари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

🥇 Олтин медал:
-38 кг: Абубакр Қурбонов
-41 кг: Маҳмуджон Аҳмедов
-44 кг: Бобур Сайфуллоев

🥈 Кумуш медал:

-68 кг: Руслан Овезмуратов

🥉 Бронза медал:
-48 кг: Мирислом Ғофуров
-52 кг: Абдулазиз Хотамов
-62 кг: Беҳруз Абдупаттоев
-85 кг: Темур Уралов

Бугунги янгиликлар