Ўзбекистонлик яримҳимоячи Сардор Жаҳонов фаолиятини Афғонистон чемпионатида давом эттиради.
29 ёшли футболчи «Абу Муслим» клуби билан қисқа муддатли шартнома имзолади. Афғонистон чемпиони август ойида ОФК Челланж кубогида иштирок этади.
Саралаш босқичида Бутаннинг «Паро» клуби билан тўқнаш келади. «Абу Муслим» клубини испаниялик Фернандо Варела бошқармоқда.
Бу мутахассис Жаҳоновни яхши билгани сабаб жамоага таклиф қилганини таъкидлади.
Сардор Жаҳонов фаолияти давомида «Қизилқум», «Оқ-тепа», «Хоразм», «Каганат», «Ражастан Юнайтед», «Нерока», «Чурчилл», «Регар», «Трау» ва «Факирпул» жамоаларида ўйнаган.