Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогининг навбатдаги баҳсига тайинлов олди. Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар берди.
5-22 май кунлари Саудия Арабистонида U-17 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақанинг илк туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва Мянма жамоалари ўртасидаги баҳсни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси муваффақиятли бошқариб борди.
Энди Шукуруллаев жамоаси 2-турдан ўрин олган Бирлашган Араб Амирликлари ва Яман жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб боради.
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев;
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Ислом Азимов.
Аввалроқ Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезия ва Хитойдаги ўйинларда ишлаши маълум қилинганди.