25 июл куни Тожикистонда ташкил этилган CAFA U-20 Womens Championship 2026 мусобақаси ўз якунига етди.
Турнирнинг сўнгги турида Ўзбекистон U-20 аёллар жамоаси мезбон Тожикистон U-20'га қарши майдонга тушиб, йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг илк бўлимида Наргиза Маматалиева ҳисобни очди. Шундан сўнг Шаҳзода Алихонова рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилиб, устунликни мустаҳкамлади. Тайм якунланиши арафасида жамоа сардори Шаҳноза Деканбоева ҳам ўз номини гол муаллифлари қаторига ёздириб қўйди ва биринчи бўлим 4:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимда ҳам Ўзбекистон U-20 жамоаси ташаббусни қўлдан бой бермади. Севинч Ғуломова бурчак тўпидан сўнг ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Ёдгора Юсупова пеналтидан аниқ зарба йўллади. Баҳсдаги якуний голга эса 78-дақиқада Мария Дахова муаллифлик қилди.
Шу тариқа Виктория Сирота бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 аёллар жамоаси мусобақани 3 ўйинда 7 очко билан якунлаб, CAFA U-20 Womens Championship 2026 2026 турнири ғолибига айланди.
Ўзбекистон U-20 аёллар жамоаси — CAFA чемпиони
Футбол
26 июл, 11:10
Жамоа сўнгги турда мезбон Тожикистонни 7:0 ҳисобида тор-мор этди.
Foto: UFA