Бугун
45
Ўзбек

Ўзбекистон шахматчилари учта индивидуал медални қўлга киритди

Бошқалар
29 сентябр, 03:40
    5
Олимпиада якунида алоҳида доскалар бўйича энг яхши натижа қайд этган шахматчилар тақдирланди.
Ўзбекистон шахматчилари учта индивидуал медални қўлга киритди
Фото: Uzbekistan Chess Federation

Самарқанд шаҳрида ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунида алоҳида доскалар бўйича энг яхши индивидуал натижа қайд этган шахматчилар ҳам тақдирланди. Ўзбекистон миллий жамоаси вакиллари ушбу йўналишда жами учта медалга сазовор бўлди.

Биринчи доскада ҳаракат қилган Нодирбек Абдусатторов олтин медални қўлга киритди. Жавоҳир Синдаров иккинчи доскада бронза медалига эга чиққан бўлса, Нодирбек Ёқуббоев учинчи доскада кумуш медал соҳиби бўлди.

Айниқса, Абдусатторовнинг натижаси юқори бўлди. Ҳамюртимиз олимпиада давомида 11 партия ўтказиб, 8,5 очко жамғарди. Унинг турнирдаги рейтинг кўрсаткичи 2869 ни ташкил этди.

Шу тариқа, Нодирбек биринчи доскада барча иштирокчилар орасида энг яхши индивидуал натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Синдаров ва Ёқуббоевнинг натижалари билан Ўзбекистон шахматчилари индивидуал баҳслардаги медаллари сонини учтага етказди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти шахматчиларимизни тарихий ғалаба билан табриклагани маълум қилинганди.

Ўзбекистон шахматчилари учта индивидуал медални қўлга киритди
Фото: UzChess
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар