Live
4
Ўзбек

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари учун махсус семинар ташкил этилди

Футбол
5 июн, 02:22
FIFA томонидан ҳалол ўйин ва футболда шаффофликни таъминлаш бўйича махсус семинар ташкил этилди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари учун махсус семинар ташкил этилди
Фото: ЎФА

AҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган FIFA Жаҳон чемпионати-2026 олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари ҳамда мураббийлар штаби учун махсус семинар ташкил этилди. Бу ҳақда О'ФА матбуот хизмати хабар берди.

Унда FIFA Жаҳон чемпионатида амал қилинадиган шаффофлик қоидалари, спорт ҳалоллиги тамойиллари ҳамда футболчилар ва жамоа вакилларининг мазкур йўналишдаги мажбуриятлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, семинар давомида FIFA томонидан тақдим этилган ахборот ва маслаҳат хизматлари, иштирокчилар учун мавжуд мурожаат каналлари ҳамда мусобақалар давомида амал қилинадиган тегишли тартиб-таомиллар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Бугунги янгиликлар