Хорватиянинг Загреб шаҳрида 13–15 ноябр кунлари дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 70 та мамлакатидан 500 нафардан ортиқ спортчи медаллар учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси маълумотига кўра, ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади. Жамоа таркибидан Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова ва Олимпиада совриндори Давлат Бобонов каби тажрибали спортчилар жой олган.
Мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик дзюдочилар рўйхати:
- 66 кг: Азизбек Ортиқов
- 81 кг: Арслонбек Тожиев
- 81 кг: Муроджон Йўлдошев
- 90 кг: Давлат Бобонов
- 52 кг: Диёра Келдиёрова
Ўзбекистонлик спортчилар уч кун давом этадиган мусобақада ўз вазн тоифаларида совринли ўринлар учун беллашади.
Аввалроқ дзюдо бўйича Камолиддин Бахтиёров Абу-Даби «Катта дубулға» турнирида совриндор бўлгани маълум қилинганди.