«Барселона»нинг собиқ дарвозабони Норберто Нето бугун, 27 сентябр куни Турин шаҳрига етиб боради. У «Ювентус»га трансферидан олдин тиббий кўрикдан ўтиши керак. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Агар тиббий кўрик муваффақиятли ўтса, 37 ёшли дарвозабон «кекса сенёра» билан қисқа муддатли шартнома имзолайди. Келишув келаси йил ёзигача амал қилиши кутилмоқда.
Нето фаолиятидаги сўнгги клуб Бразилиянинг «Ботафого» жамоаси бўлган. Тажрибали дарвозабон аввалроқ «Барселона» сафида ҳам тўп тепган.
«Ювентус» Италия чемпионатининг дастлабки беш туридан сўнг 10 очко жамғариб, турнир жадвалининг еттинчи поғонасидан жой олган.
Маълумот учун, Турин клуби навбатдаги баҳсини 11 октябр куни сафарда «Каляри»га қарши ўтказади.