«Барселона» футболчиси Ламин Ямал ўзига нисбатан ҳеч қачон шубҳа қилмаслигини айтди. Испаниялик вингернинг таъкидлашича, у ҳатто имкониятлари паст бўлган вазиятларда ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлайди.
«Мен дўстларим билан доим ҳазиллашаман: агар Майкл Фелпс билан сузиш бўйича баҳсга тушсам, унга «Сени ортда қолдираман», дердим. Мен ҳар доим фақат ғалаба учун кайфият қиламан, ҳатто 100 фоиз ютқазишим аниқ бўлса ҳам», — деди Ямал.
Ямал ушбу фикрлари орқали спортда ўзига бўлган ишонч муҳимлигини таъкидлади. 19 ёшли футболчи «Барселона»нинг асосий таркибидаги муҳим футболчилардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, америкалик сузувчи Майкл Фелпс Олимпия ўйинлари тарихида энг кўп олтин медал қўлга киритган спортчи ҳисобланади. У фаолияти давомида 23 та Олимпия олтин медалига эга чиққан.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади