Live
1
Ўзбек

«Вулверҳэмптон» бош мураббийини истеъфога чиқарди

Футбол
11 июн, 07:35
Роб Эдвардс жамоани АПЛда сақлаб қола олмади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Вулверҳэмптон» бош мураббийини истеъфога чиқарди
Foto: Getty Images

«Вулверҳэмптон» бош мураббий Роб Эдвардс билан ҳамкорлик якунланганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

43 ёшли мутахассис 2025 йилнинг ноябр ойида жамоа бошқарувини қабул қилиб олган эди. Бироқ унинг қўл остида «бўрилар» Англия Премер-лигасида қолиш вазифасини бажара олмади.

Мавсум якунларига кўра, «Вулверҳэмптон» 38-турдан сўнг турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб, Чемпионшипга тушиб кетди.

Англия матбуоти Эдвардснинг истеъфосини кутилмаган қарор сифатида баҳоламоқда. Аввалроқ клуб раҳбарияти унга жамоани қайта қуриш ва Премер-лигага қайтариш имкониятини бериши тахмин қилинаётганди.

Қизиғи, «Вулверҳэмптон» яқинда таркибни кучайтириш мақсадида тажрибали ҳимоячи Киран Триппиер ҳамда ҳужумчи Раул Хименес билан шартнома имзолаган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вулверҳэмптон Вулверҳэмптон
Бугунги янгиликлар