Бугун
45
Ўзбек

Волкановски: «Евлоев мени 25 дақиқа давомида мағлуб эта олмайди»

MMA
29 сентябр, 01:55
UFC ярим енгил вазн тоифасидаги чемпиони Мовсарга қарши бўлажак жанги ҳақида фикр билдирди.
Волкановски: «Евлоев мени 25 дақиқа давомида мағлуб эта олмайди»
Фото: Getty Images

UFC ярим енгил вазн тоифасидаги чемпиони Александр Волкановски Мовсар Евлоевга қарши бўлажак жанг ҳақида фикр билдириб, рақибини муддатидан аввал мағлуб этишига ишонч билдирди.

«Мовсар ўзига ишонади, аммо мен бу ишончни жуда тез йўққа чиқараман ва уни муддатидан аввал мағлуб этаман. Менимча, у дивизиондаги барча жангчилардан устун, аммо мен унга жуда ноқулай рақибман.

Унинг бошқаларга қарши иш берадиган услуби менга қарши фойда бермайди. Шунинг учун унинг энг яхши имконияти жангни муддатидан аввал якунлаш бўлади. Чунки у мени 25 дақиқа давомида мағлуб эта олмайди», — деди Волкановски.

Маълумот ўрнида, Александр Волкановски ва Мовсар Евлоев ўртасидаги жанг 24 октябр куни Абу-Дабида ўтказиладиган UFC 333 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Евлоев ушбу баҳсда UFC чемпионлик камари учун кураш олиб боради. Волкановски эса ўз камарини ҳимоя қилиш ва дивизиондаги етакчилик мавқеини сақлаб қолиш учун октагонга кўтарилади.

Бугунги янгиликлар