«Ливерпул» ҳамда Нидерландия миллий жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sporx хабар берди.
Маълум қилинишича, 34 ёшли АПЛ юлдузини Истанбулнинг «Галатасарой» клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Туркия гранди ёзги трансфер ойнасида ван Дейкни қўлга киритишга уриниб кўради.
Қайд этиш лозим, нидерландиялик футболчи 2018 йил январ ойидан буён мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.
Ушбу мавсум ван Дейк АПЛда 35 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 4 та сариқ карточка олди. Аввалроқ Виржил «Ливерпул» сафида 350-ўйинини ўтказгани маълум қилинганди.