Ўзбекистон миллий жамоаси ва Озарбойжоннинг «Сабаҳ» клуби яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев Қозоғистон чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Қозоғистоннинг ASnews.kz нашри хабар берди.
Манбага кўра, бир қатор Қозоғистон клублари 23 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирган. Бироқ Умарали фаолиятини Ғарбий Европа мамлакатларидан бирида давом эттиришни мақсад қилган.
Ҳозирча футболчининг Европанинг муайян клуби билан музокара олиб бораётгани ҳақида расмий маълумот йўқ.
Маълумот учун, «Сабаҳ» бу йилнинг январ ойида ўзбекистонлик яримҳимоячини «Рубин» клубидан 400 минг евро эвазига сотиб олган.