Live
3
Ўзбек

Терзич «Монако» бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди

Футбол
8 октябр, 23:47
Шунингдек, «Монако» раҳбарияти Тиаго Мотта билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.
Терзич «Монако» бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди
Фото: Getty Images

«Монако» президенти Дмитрий Риболовлев Ади Ҳюттерни жамоа бош мураббийи сифатида кўришни хоҳламаяпти. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

Маълум қилинишича, австриялик мутахассис ўрнига асосий номзод сифатида Эдин Терзич варианти кўриб чиқилган. Бироқ 42 ёшли германиялик мураббий клуб таклифини рад этган.

Шунингдек, «Монако» раҳбарияти ўтган баҳорда «Ювентус»ни тарк этганидан сўнг ҳозирча клубсиз қолган Тиаго Моттанинг вакиллари билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, «Монако» 7 турдан сўнг Франция чемпионати турнир жадвалида 15 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги янгиликлар