Live
2
Ўзбек

Мотта мураббийлик фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Футбол
6 октябр, 18:15
«Ювентус» собиқ устози «Монако» шорт-листидан ўрин олган.
Мотта мураббийлик фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
Foto: Getty Images

«Ювентус» собиқ бош мураббийи Тиаго Мотта «Монако»да Ади Ҳюттер ўрнини эгаллашга номзодлар қаторида. Бу ҳақда Footmercato хабар бермоқда.

Мавсум стартидаги натижалардан қониқмаган монегаскликлар раҳбарияти янги мураббий излаш ишларини бошлаб юборишган. Шорт-листда 2025 йил март ойида «Ювентус»дан кетганидан бери ишсиз бўлиб турган Мотта ҳам бор.

Айни вақтда «Монако» Лига 1да 13 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар Лигасида эса жамоа дастлабки икки турда атиги 1 очко олди — «Брюгге»дан (1:4) мағлубият ва «Манчестер Сити» (2:2) билан дуранг.

Бугунги янгиликлар