Ади Ҳюттер «Монако»дан истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, Франция клуби миллий жамоалар ўйинлари сабабли танаффус вақтида 55 ёшли мутахассис билан хайрлашиши мумкин. Ҳозирда «Монако» раҳбарияти янги бош мураббий қидиришни бошлаб юборган.
5 октябр куни «Монако» Лига 1 доирасидан ўрин олган баҳсда «Ницца» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмаяпти — иккита дуранг, битта мағлубият.
Ҳозирги вақтда «Монако» Франция чемпионати жадвалида 7 та ўйиндан кейин 13 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди (4 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият). Ҳюттер эса «Монако»ни 2023 йил июл ойидан бери бошқариб келмоқда.