Тайсон Фюри ва Энтони Жошуа 20 ноябр куни Ню-Йоркда бўлиб ўтадиган жанг учун шартнома имзолади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Жанг жума куни ўтказилади. Бу NFL мусобақаси ўйинлари билан бир вақтда тўғри келмаслик учун қилингани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Фюри ҳисобида 36 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг бор. Жошуа эса 30 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган.
Аввалроқ Фюри ва Жошуа ўртасидаги жанг 2027 йилга кўчирилиши мумкинлиги маълум қилинганди. Дастлаб жангни Лондонда ўтказиш варианти кўриб чиқилгани ҳам айтилганди.