«Сўғдиёна» футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович билан йўлларини ажратди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси ўзаро келишув асосида бекор қилинган. Клуб мураббийга жамоа ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида омад тилаган.
«Клубимиз Иван Бошковичга жамоамиздаги фаолияти учун раҳмат айтади ҳамда унинг кейинги мураббийлик фаолиятида муваффақият тилайди», — дейилади расмий баёнотда.
Қайд этилишича, жамоанинг янги бош мураббийи борасидаги маълумотлар яқин вақт ичида эълон қилинади.
Аввалроқ Бошкович «Сўғдиёна» футболчилари билан хайрлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.