Бугун
3
Ўзбек

Суперлига. «Пахтакор» «Навбаҳор» билан дуранг ўйнаб кумуш медалларини қўлга киритди (видеошарҳ)

Футбол
29 ноябр, 07:17
Суперлига 30-турида «Навбаҳор» ва «Пахтакор» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Суперлига. «Пахтакор» «Навбаҳор» билан дуранг ўйнаб кумуш медалларини қўлга киритди (видеошарҳ)
Foto: PFL

Намангандаги Суперлига 30-тур ўйини «Навбаҳор» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Ўйинда Игор Сергеев 14-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Забиҳулло Ўринбоев 82-дақиқада жавоб голини киритди ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, «Пахтакор» 60 очко билан мавсумни 2-ўринда якунлади, «Навбаҳор» эса 40 очко билан 7-ўринда қолди.

Суперлига. 30-тур
Навбаҳор — Пахтакор 1:1
Голлар: Забиҳулло Ўринбоев 82 – Игор Сергеев 14.

Навбаҳор: Йўлдошев, Аҳмедов, Комилов, Мирсаидов, Теиди, Жиянов, Ғофуров, Педро, Гуэдес, Ғуломов, Габриел.

Пахтакор: Назаров, Алижонов, Абдуллаев, Ҳамралиев, Сайитов, Асқаров (Адҳамзода, 46), Ибрагимов, Турғунбоев, Ресан, Ҳамдамов (Риаскос, 46), Сергеев.

Четлатиш: Башар Ресан 66.

Бугунги янгиликлар