Live
1
Ўзбек

Стоунз: «Яна Аканжи билан бирга ўйнашимдан хурсандман»

Футбол
16 август, 02:01
Миланнинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Швейцария миллий жамоаси аъзоси билан яна бирга ўнайши ҳақида гапирди.
Стоунз: «Яна Аканжи билан бирга ўйнашимдан хурсандман»
Фото: Gettyimages

«Интер» клуби марказий ҳимоячиси Жон Стоунз ҳамкасби Мануэл Аканжи билан яна бир жамоа сафида тўп тепиши ҳақида фикр билдирди.

Маълумот учун, англиялик ва швейцариялик футболчилар аввалроқ «Манчестер Сити» таркибида бирга ўйнаган.

«Аканжи — ажойиб, камтарин ва самимий инсон. У майдонда ҳам ўзини айнан шундай тутади. Бу жаҳон даражасидаги ўйинчи. У билан уч йил давомида «Манчестер Сити»да бир кийиниш хонасида бўлганимдан бахтиёрман ва энди «Интер»да бирга ўйнашимиздан жуда ҳам хурсандман», — дея Стоунзнинг сўзларидан иқтибос келтирди журналист Даниэле Мари.

Эслатиб ўтамиз, Мануэл Аканжи ўтган ёзда «нерадзуррилар» сафига келиб қўшилган ва мавсум якунида клуб уни «шаҳарликлар»дан тўлиқ сотиб олган эди. Жон Стоунз эса бу ёзда эркин агент сифатида айни шу йўналишда бир жамоадан иккинчисига кўчиб ўтди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар