Бугун
20
Ўзбек

Стерлинг автомобилни хавфли ҳайдагани учун икки йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин — The Sun

Футбол
26 август, 05:45
Англия миллий жамоаси собиқ футболчиси азот оксиди ва таҳлил учун намуна топширишдан бош тортганликда айбланмоқда.
Стерлинг автомобилни хавфли ҳайдагани учун икки йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин — The Sun
Стерлинг хавфли ҳайдаш учун икки йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин — The Sun

Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

«Манчестер Сити» ва «Челси» клубларининг собиқ футболчиси Раҳим Стерлинг Англиянинг Фарнборо шаҳри яқинидаги транспорт чорраҳасида қўлга олинди. Тўрт карра Англия чемпиони автомобилни хавфли бошқариш, азот оксиди сақлаш ва таҳлил учун намуна топширишдан бош тортишда айбланмоқда. Агар 31 ёшли футболчининг айби исботланса, у икки йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Манба маълумотларига кўра, Стерлинг 15 сентябр куни Бейзингсток шаҳрида суд олдида жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, май ойида The Sun нашри ҳозирда клубсиз бўлган ушбу ҳужумчи гиёҳванд модда таъсирида автомобил бошқарганликда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида ёзган эди. Ўшанда футболчининг машинасидан тақиқланган моддалар топилган.

Бугунги янгиликлар