Саудия Арабистони чемпионати 21-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Иттиҳод»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда Мане ва Ангело урган голлар эвазига ғалаба қозонди.
Риёдликлар етакчиси Криштиану Роналду клуб раҳбарияти ва лигадан норозилик сабаб жамоасининг қаторасига иккинчи ўйинини ўтказиб юборди.
«Ан Наср» очколарини 49 тага етказиб, пешқадам «Ал Ҳилол» (50) билан фарқни яна минимал кўринишга олиб келди. Жидда клуби эса 34 очко билан 7-поғонада қолди.
Саудия Пролигаси. 21-тур
Ан Наср — Ал Иттиҳод 2:0
6 феврал, «King Saud University Stadium»
Голлар: Мане (85, пеналти), Ангело (90+7).
Ан Наср — Бенто, Ал Ғаннам (Ал Ҳасан, 90+5), Симакан, Ал Амри, Мартинес, Коман (Ал Ҳамдан, 89), Брозович, Ал Ҳайбари (Айман, 76), Ангело, Феликс, Мане (Бушал, 89).
Ал Иттиҳод — Райкович, Ал Жулайдан (Барнави, 73), Перейра, Кадеш (Ҳажи, 90), Митай, Думбия, Фабинио, Аш Шанқити (Ал Ғамди, 46), Ауар, Диаби, Ан Носири.
Огоҳлантиришлар: Ал Жулайдан (28), Фабинио (49), Ал Ғамди (62), Данилу (82), Коман (86),