Бугун
15
Ўзбек

Роналду «Ал Иттиҳод» билан ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Низо ҳамон ҳал бўлмаган

Футбол
5 феврал, 12:30
Шу билан бирга 41 ёшли форвард шартномани бекор қилишни режалаштирмаяпти.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Роналду «Ал Иттиҳод» билан ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Низо ҳамон ҳал бўлмаган
Foto: Getty Images

Криштиану Роналду «Ан Наср»нинг яна бир ўйинини ўтказиб юборади.

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал Иттиҳод»га қарши бўладиган 6 феврал кунги учрашувда иштирок этмайди. У қайдномадан ўрин олмади.

Фабрицио Романо таъкидлашича, ҳужумчи ҳали ҳам Саудия Арабистони Суверен жамғармаси (PIF) лигадаги айрим клубларни турлича муносабат билан бошқараётганидан норози. Унда жароҳат йўқ, жамоа билан бирга машғулот ҳам ўтказган.

Шу билан бирга инсайдер 41 ёшли Криштиану шартномани бекор қилишни ёки МЛСга ўтишни режалаштиряпти, деган хулосаларга шошилмасликка чақирмоқда.

Аввалроқ Роналду PIF унинг клубига чемпионлик учун курашишга халал бераяпти, деб ҳисоблаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, футболчи «рақобатга зарар етказиши» сабабли Бенземанинг «Ал Ҳилол»га ўтишига қарши чиққан, деган маълумотлар ҳам пайдо бўлган.

Бугунги янгиликлар