Бугун
3
Ўзбек

Саудия Пролигаси. «Ал Ҳилол» меҳмонда «Ал Ҳалеж»ни мағлуб этди

Футбол
5 май, 16:00
Риёд клуби пешқадамга яқинлашди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Саудия Пролигаси. «Ал Ҳилол» меҳмонда «Ал Ҳалеж»ни мағлуб этди
Фото: Getty Images
05.05.2026 FT Саудия Арабистони Про-лигаси Аль-Халидж Аль-Халидж 1 : 2 Аль-Хиляль Аль-Хиляль

Саудия Пролигаси 28-турининг қолдирилган беллашувида «Ал Ҳилол» клуби сафарда «Ал Ҳалеж»га қарши ўйнади. Беллашув 2:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунига етди.

Дастлаб мезбонлар сафида Кинг ҳисобни очди. 34-дақиқада Сергей Милинкович-Савич мувозанатни тиклади. 79-дақиқада Мандаш ғалаба голига муаллифлик қилди.

Бу натижадан сўнг «Ал Ҳилол» очколари сонини 77 тага етказиб, пешқадам «Ан Наср»га яқинлашиб олди. «Ал Ҳалеж» эса 37 очко билан 11-поғонада.

Саудия Пролигаси. 28-тур
Ал Ҳалеж – Ал Ҳилол 1:2
Голлар: Кинг 11 – Милинкович-Савич 34, Мандаш 79.
Ал Ҳилол – Буну, Лажами, Невеш, Акчичек, Ал Довсари, Мандаш, Милинкович-Савич, Канно, Эрнандес, Малком, Маркос Леонардо (Бензема, 90+5).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Халидж Аль-Халидж
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар