Live
1
Ўзбек

Салоҳ АПЛ доирасидаги сўнгги ўйинда майдонга қайтиши мумкин

Футбол
26 апрел, 23:30
Ҳозирда унинг жароҳат сабаб тахминан 4 ҳафта сафдан чиққани айтилмоқда.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Салоҳ АПЛ доирасидаги сўнгги ўйинда майдонга қайтиши мумкин
Фото: Getty Images

«Ливерпул» футболчиси Муҳаммад Салоҳ сон орқа қисми мушакларидан жароҳат олди ва тахминан 4 ҳафтага сафдан чиқиши мумкин.

Маълум қилинишича, Муҳаммаднинг ушбу мавсумда яна майдонга тушмаслиги кутилмоқда. Шунга қарамай, унда мавсумнинг сўнгги ўйинида майдонга қайтиши учун кичик имконият сақланиб қолинмоқда, бу эса муносиб хайрлашув имконини бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мисрлик вингер 2017 йилда «Рома»дан «Ливерпул»га 42 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. У ушбу мавсум барча турнирларда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 11 гол ва 9 ассист қайд этган.

Маълумот ўрнида, мавсум тугагач Салоҳ «Ливерпул»ни тарк этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар