«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида жамоани тарк этишини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
«Биз ғалабаларни нишонладик. Энг муҳим совринларни қўлга киритдик. Ҳаётимизнинг энг оғир дамларида бирга курашдик. Айниқса, собиқ ва ҳозирги жамоадошларимга, шунингдек, мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Фаолиятимнинг энг яхши дамларида менга кўрсатган қўллаб-қувватлашингни ва қийин дамларда ёнимда бўлганингни ҳеч қачон унутмайман», - деди Салоҳ.
Эслатиб ўтамиз, мисрлик форвард бош мураббий Арне Слот билан келишмовчилик сабаб мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг клуб билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзида якунига етади.