Сакен Полатов Asian Boxing вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
«Таиландда ўтаётган бокс бўйича U-19 ва U-22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати доирасида Asian Boxing ташкилотининг Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда ташкилот раҳбарияти таркиби шакллантириб олинди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси биринчи ўринбосари Сакен Полатов Asian Boxing ташкилотининг вице-президенти лавозимига сайланди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сакен Жетибаевични ушбу нуфузли лавозимга сайланганлиги билан табриклайди ҳамда масъулиятли фаолиятида муваффақият ва куч-ғайрат тилайди» — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясига янги раис сайлангани маълум қилинганди.