Live
1
Ўзбек

Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясига янги раис сайланди

Бокс
28 май, 05:33
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясига янги раис сайланди
Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясига янги раис сайланди

Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясига янги раис сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Тошкент шаҳридаги «Франкфорт» меҳмонхонаси мажлислар залида Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари конференсияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Спорт вазири Адҳам Икромов иштирок этди. Дастлаб Федерация бош котиби Ойбек Мўминов федерация фаолияти юзасидан ҳисобот берди.

Хусусан, Ўзбекистон Жаҳон бокс кенгаши — WBC аъзолигига қабул қилинди. WBC билан ўрнатилган ҳамкорлик натижасида юртимиздаги мусобақалар даражаси ошиб, маҳаллий мутахассисларга янги имкониятлар эшиги очилди.

Ўзбекистонлик спортчилар Саудия Арабистони, БАА, Буюк Британия, АҚШ, Россия ва қўшни давлатлардаги турнирларда WBC, WBA ва IBF камарлари учун курашиб, рекорд натижаларни қўлга киритмоқда.

Шундан сўнг, Конференциянинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди. Унга кўра, Билол Эркинов Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси раиси этиб бир овоздан сайланди», — дейилади хабарда.

Бугунги янгиликлар