Live
1
Ўзбек

Сака ЕЧЛдаги 3-голини урди

Футбол
5 май, 16:11
Лондон клуби яримфинал жавоб баҳсида ғалаба қозонмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Сака ЕЧЛдаги 3-голини урди
Фото: Getty Images
05.05.2026 FT Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал 1 : 0 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Европа Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб ўйинлари бошланди. «Арсенал» Лондонда «Атлетико»ни қабул қилмоқда.

Биринчи бўлимнинг 44-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очди. Букайо Сака жамоасининг илк аниқ зарбасидаёқ Ян Облакни ожиз қолдирди.

Бу гол англиялик вингернинг Европа Чемпионлар лигасининг бу мавсумдаги 3-голига айланди. Барча турнирлар доирасидаги эса 5-голи ҳисобланади.

Натижада «тўпчилар» финал сари бир қадам ташлади. Ҳозир иккинчи бўлим давом этмоқда.

ЕЧЛ. Яримфинал
Арсенал – Атлетико 1:0. Live
Гол: Сака 44

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар