Бугун
27
Ўзбек

Руни Кэрроллни судга бериш билан таҳдид қилмоқда

Футбол
23 сентябр, 15:39
    6
Аввалроқ «Ливерпул» собиқ форварди ўз китобида «МЮ» ҳужумчисининг миллий жамоада спиртли ичимлик ичгани ҳақида ёзганди.
Руни Кэрроллни судга бериш билан таҳдид қилмоқда
Foto: Getty Images

Уэйн Руни ўзининг собиқ жамоадоши Энди Кэрроллни унинг китобига киритилган фикрлар туфайли судга бериш билан таҳдид қилмоқда.

Англия миллий жамоасининг собиқ сардори Кэрроллнинг нашрга тайёрланаётган автобиографияси ноширига адвокатлари номидан расмий мактуб юборган. Эътирозлар Кэрроллнинг Руни гўёки Англия йиғинида у билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳақидаги даъволарига тааллуқли.

Кэрролл «Owning It» деб номланган китобида «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчисини 2010–2011 йиллар давомида миллий жамоа йиғинлари вақтида футболчиларни ўз хонасига ичимлик ичиш учун таклиф қилганликда айблайди.

Энди «Нюкасл» ва «Ливерпуль»нинг собиқ форварди бу воқеани рад этмаса, суд жараёнига дуч келиши мумкин.

«Уэйн жуда ғазабда. У қатъий қарор қилган. Унинг адвокатлари ноширга жуда кескин мазмундаги мактуб юборишди. У раддия талаб қилмоқда, чунки бу — мутлақо ёлғон. Уэйн ўзини фаришта деб ҳисобламаслигини тушунади, аммо бу энди барча чегаралардан ошиб кетди. Бу — принцип масаласи», — дея хабар беради манда The Sun нашрига.

«Энди ҳам вазиятдан саросимага тушган. У Руни бундай муносабат билдиришини умуман кутмаганди. Энди китобини сотишни истаганди, аммо ҳозир жуда мураккаб вазиятга тушиб қолди. Агар судлашишни истамаса, эҳтимол, омма олдида узр сўрашига тўғри келади», — деган нашр манбаси.

«Уэйннинг сўнгги пайтларда қилаётган барча ишлари унинг фаолиятида янги босқич бошланганини кўрсатмоқда. У анча озди ва алкоголдан воз кечди — эски одатлари ўтмишда қолди», — дея таъкидлайди The Sun инсайдери.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар