Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни «Арсенал»нинг Чемпионлар лигаси финалига чиқишини нишонлашини баҳолади.
«Улар финалга чиқишга лойиқ, аммо ҳали турнирда ғалаба қозонишгани йўқ. Назаримда, байрам бироз ортиқча бўлди. Ғалаба қозонганингизда нишонланг», — деди Руни.
Маълумот учун, «Арсенал» яримфиналда «Атлетико»ни икки ўйин натижасига кўра мағлуб этди (1:1, 1:0) ва финал йўлланмасини қўлга киритди.