Бугун
20
Ўзбек

«Ростов» июн ойидан бери футболчиларга маош тўламаяпти, клубга трансфер тақиқи жорий этилди — манба

Футбол
26 август, 05:31
РФИ жамоага тақиқ жорий қилди.
«Ростов» июн ойидан бери футболчиларга маош тўламаяпти, клубга трансфер тақиқи жорий этилди — манба
Фото: Gettyimages

Россия футбол иттифоқи (РФИ) «Ростов» жамоасига тақиқ жорий қилди — эндиликда клуб маош борасидаги қарздорлик туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди, деб хабар берди журналист Иван Карпов ўзининг телеграм-каналида.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Ростов» 2026 йилнинг июн ойидан буён футболчиларга маош тўламаяпти. Шунингдек, клубнинг солиқ идорасидан қарзи 127 млн рублгача етди. Шу туфайли «Ростов»нинг ҳисоб рақамлари блоклаб қўйилди ва янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқлаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, «Ростов» янги мавсумнинг 5 ўйинида 5 очко жамғариб, 11-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ростов Ростов
Бугунги янгиликлар