Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс ўнг оёғидаги олдинги хочсимон боғлама ва ташқи мениск ёрилиши сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
Операция «Реал» тиббий хизмати назорати остида ўтказилди. Яқин кунларда футболчи тикланиш жараёнини бошлайди.
Родриго ушбу жароҳатни Испания чемпионатининг 26-тури доирасида «Хетафе»га қарши баҳсда (0:1) олган эди. Футболчи жароҳатланганига қарамай ўйинни давом эттирди — у «Сантяго Бернабеу»да ўтказилган баҳсда 55-дақиқада майдонга тушиб, ўйинни охиригача якунлаган.
Ушбу мавсумда бразилиялик ҳужумчи барча мусобақаларни ҳисобга олганда 27 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 6 та голли узатма бор.