Бугун
12
Ўзбек

«Реал» ва «Марсел» Себалос борасида келишувга эришди

Футбол
27 август, 08:16
Томонлар музокараларни якунлаш арафасида.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Реал» ва «Марсел» Себалос борасида келишувга эришди
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Дани Себалос фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

RMS Sport хабарига кўра, клублар испаниялик 29 ёшли футболчи борасида келишувга эришган. «Марсел» Себалоснинг трансферига 15 миллион евро сафрлайди.

Томонлар шартноманинг қолган бандлари борасида музокара ўтказмоқда. Тез кунларда келишув расман якунланиши кутилмоқда.

Себалос ўтган мавсумда Ла Лигада 24 ўйин ўтказиб, 4 бор сариқ карточка олган. Дани бу мавсумдаги икки турда ҳам сўнгги дақиқаларда захирадан туширилди.

Аввалроқ Мадриб клуби футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олиши айтилганди.

Бугунги янгиликлар