Бугун
22
Ўзбек

«Реал» Фернандес билан шахсий келишувга эришди – манба

Футбол
5 июн, 01:02
Битимнинг амалга ошиши энди клублар ўртасидаги музокараларга боғлиқ бўлади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Реал» Фернандес билан шахсий келишувга эришди – манба
Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандес «Реал» билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда испаниялик журналист Мигел Серрано хабар берди.

Манбага кўра, «қироллик» клуби раҳбарияти аргентиналик футболчи билан музокараларни давом эттирмоқда.

Бироқ жамоалар Энцо бўйича келиша олишмаган. Битимнинг амалга ошиши энди клублар ўртасидаги музокараларга боғлиқ бўлади.

Лондонликлар Фернандес учун 120 миллион фунт стерлинггача талаб қилиши мумкин.

Якунланган мавсумда у «кўклар» сафида АПЛ доирасида 36 та беллашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 ассистни қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар