Live
1
Ўзбек

«Реал» қайси футболчига 150 млн евро сарфламоқчи эканлиги маълум

Футбол
5 июн, 04:30
Португалиялик 21 ёшли футболчининг Transfermarkt порталидаги баҳоси 140 миллион еврони ташкил этмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Реал» қайси футболчига 150 млн евро сарфламоқчи эканлиги маълум
Фото: Getty Images

«Реал» клуби «ПСЖ» яримҳимоячиси Жоау Невешни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.

Аввалроқ «қироллик» клуби президенти Флорентино Перес сешанба куни янги ўйинчи учун 150 миллион евро миқдорида таклиф юборишни айтганди.

Манбага кўра, Перес Невешни назарда тутган. Португалиялик 21 ёшли футболчининг Transfermarkt порталидаги баҳоси 140 миллион еврони ташкил этмоқда.

Жоаунинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Якунланган мавсумда у барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар